Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ёшлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида


Халқимиз азалдан ўсиб келаётган ёш авлодга ҳаётимиз давомчилари сифатида алоҳида эътибор билан қараган.

Бу эзгу анъана истиқлол туфайли янада кенг қулоч ёйди ва давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтарилди.

2018 йил 19 сентябрь куни Биллашган Миллатлар Ташкилотининг минбарида туриб Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциясини қабул қилишни таклиф қилди. Мамлакатимиз президенти бунга асос қилиб, ёшларнинг сони дунё бўйича икки миллиарддан ортиб қолгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида кўрсатди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш мухандислари институтининг Бухоро филиалида олий таълим муассасаси профессор – ўқитувчилари ва 120 нафар талаб-ёшлар ўртасида БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида” ги конвенция лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги, “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат  дастури тўғрисида”ги,  “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармонларининг мазмун-моҳияти ҳамда ёшларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда яратилган имкониятлар, солиқ қонунчилиги бўйича енгилликлар, шунингдек банклар томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар бериш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида адлия бошқармасининг масъул ходимларии томонидан “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Коррупция, одам савдоси, ноқонуний миграция ва мажбурий меҳнатга қаршимиз” мавзусида маърузалар қилиниб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Бундан ташқари, "Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият" лойиҳаси доирасида институт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш юзасидан сўров ҳамда талабалар учун тест синовлари ўтказилди.

Тадбир давомида тадбир иштирокчиларининг меҳнатга оид ҳуқуқлари ҳамда қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари юзасидан  тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда талаба ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тайёрланган 10 турдаги 200 дона буклет ва флаерлар, шунингдек ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тўғрисидаги 60 дона тарғибот материаллари тарқатилди.

 

                              Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.