Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Васиятномани бекор қилиш ёки ўзгартириш мумкинми ?


Савол: Мен бундан 2 йил олдин уй-жойимни неварамга васият қилиб қолдирган эдим, ҳозирда мен ушбу васиятномамни бекор қилишим ёки ўзгартиришим мумкинми?

 

Жавоб: Ўзбекистоан Республикаси Фуқаролик кодексининг
1127-моддасига кўра васият қилувчи исталган вақтда ўз васиятномасини тўлалигича бекор қилишга ёхуд унда мавжуд бўлган айрим васият фармойишларини янги васиятнома тузиш орқали бекор қилишга, ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли.

Васиятнома васият қилувчи томонидан ёки васият қилувчининг ёзма фармойишига биноан нотариус ёхуд бошқа мансабдор шахслар томонидан унинг барча нусхаларини йўқ қилиб ташлаш йўли билан бекор қилиниши мумкин.

                                                        Бухоро туман, фуқаро З.Ражабова

 

Савол: Ёшим 75 да, саводсизман, ўзимга тегишли бўлган уй-жойимни қизимга васият қилиб қолдирмоқчиман. Лекин васиятнома қолдирганимни ҳозирча унга билдирмоқчи эмасман. Шу масалада мен кимга мурожаат қилай ва васиятномамни қандай қилиб расмийлаштирсам бўлади?

Бухоро шаҳар, Ғ.Муродов

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
1124-моддасига асосан агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус васият қилувчи ўз қўли билан васиятномани имзолай олмаганлигининг сабабларини кўрсатган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин.

Бундай ҳолатда, нотариус Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслиги тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.

 

Саволларга Бухоро шаҳар 10-сон

давлат нотариал идораси нотариус

  стажёри З.Атоева жавоб берди.