Янгиликлар
Фуқаро ишга тикланди.
Вобкент туман “Сўфидеҳқон” МФЙ “Сўфидеҳқон” қишлоғида яшовчи фуқаро Пирова Дилдора Ботировна ҳомиладорлик таътилидан кейин Ветеринария бўлими ишга қабул қилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Д.Пирова туман Ветеринария бўлимига 2013 йил 1 февралда ветсанитар вазифасига ишга қабул қилинганлиги, 2018 йил 14 март кунида ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиққанлиги, 2019 йил таътилдан сўнг ишга қайтганда эса асоссиз равишда ишга қабул қилинмаганлиги аниқланди.
Ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида туман Ветеринария бўлимига тақдимнома киритилиб, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган кадрлар бўлими ходимига нисбатан бўлим бошлиғининг буйруғига асосан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Фуқаро Д.Пированинг мурожаати тўлиқ қаноатирилиб, туман Ветеринария бўлими бошлиғининг буйруғига асосан ишга тикланиб, мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.
Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Қандов