Янгиликлар
Адлия аралашгач мулк ҳуқуқи эътироф этилди.
Пешкў туман адлия бўлими томонидан Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил қилинган сайёр қабулда, Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини Афшона қишлоғида яшовчи С.Аҳмедов ва С.Саидовлар оғзаки равишда мурожаат қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори асосида давлат хизматлар марказига мурожаат қилганлиги, лекин ҳалигача туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаганидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилиб, батафсил ўрганилганда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган туман ҳокимлиги ходимига нисбатан туман ҳокими буйруғи билан тегишли интизомий жазо чораси қўлланилди.
Фуқаролар С.Аҳмедов ва С.Саидовлар мурожаати қаноатлантирилиб, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқи эътироф этиш тўғрисидаги туман ҳокими қарори берилиши таъминланди.
Пешкў туман адлия бўлими бошлиғи А.Умаров