Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ.


Демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришда авваламбор, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларининг қонун ҳужжатларида қатъий белгиланиши, уларни такомиллаштириб бориш тақозо этилади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
2-моддасида “давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул” эканлиги белгилаб қўйилган.

Мурожаат этиш ҳуқуқи сиёсий ҳуқуқ сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида мустаҳкамланиб, унга кўра ҳар бир шахс бевосита ўзи ёки жамоа тарзида давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Гарчанд Асосий қонунимизда фуқароларнинг мазкур ҳуқуқи сиёсий ҳуқуқлар қаторига киритилган бўлса-да, бир вақтнинг ўзида у шахсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларни амалга ошириш воситаси ҳамдир.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Бухоро туманида яшовчи фуқаро Ф.Тошевнинг автотранпорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси олиб қўйилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати, адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Ф.Тошевнинг автотранпорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур мурожаатни кўриб чиқишда мансабдор шахслар томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда тақдимнома киритилди.

Киритилган таъсир чораси натижасида мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, автотранпорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ўз эгасига қайтарилди ва мурожаат қаноатлантирилди.

                                                                                                                                                                 Туйғун Азимов

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходими