Янгиликлар
Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди.
Фуқаро Адизов Абзал фарзандининг 9 ёшга тўлган бўлсада, шу кунга қадар туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаганлиги тўғрисида Когон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.
Когон шаҳар адлия бўлими томонидан “Фурқат” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган лўли миллатига мансуб 20 нафардан ортиқ вояга етмаган ёши ўртача 5 ёшдан ошган болаларга уларнинг уйда туғилганлиги сабабли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар берилмаганлиги аниқланди.
Адлия бўлимининг аралашуви натижасида жорий йилнинг 28 февраль куни 17 нафар вояга етмаган болаларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ФХДЁ органлари томондан расмийлаштириб берилиши таъминланди.
Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўлим томонидан тантанали равишда топширилди.
Когон шаҳар адлия бўлими бошлиғи И.Исматов