Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Васиятномани расмийлаштириш учун паспорт керакми ?


Савол:

Ёшим 70 да, яқинда нотариал идорага ўзимга тегишли бўлган мол-мулкларимни фарзандимга васият қилиб қолдириш учун, нотариал идорага мурожаат қилганимда, нотариус менга васиятномангизни расмийлаштириш учун паспортингиз ёки шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатингиз керак деб васиятномамни расмийлаштириб бермади.

Паспортимни йўқлиги васиятномани расмийлаштирмаслик учун асос бўла оладими?

                                                                                        Бухоро шаҳри, М.Тиллаев                  

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонунининг 
32-моддасида “Нотариуслар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган кишиларнинг шахсини аниқлайди. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган кишининг шахси унинг шахсига нисбатан ҳар қандай шубҳаларни истисно этадиган паспорти ёки бошқа ҳужжатларига асосан аниқланиши керак” деб кўрсатилган.

Шунга кўра Сиз нотариал идорага шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилишингиз лозим.

Саволларга Бухоро шаҳар 3-сон ДНИ

нотариуси О.Зияев жавоб берди.