Янгиликлар
Чекка ҳуддудлардаги сайёр қабуллар давом этмоқда
Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиш мақсадида, жорий йил 21 май куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Пешку туманининг “Куёвхўжа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда “Куёвхўжа” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги “Қумқўрғон”, “Қушчи” ва “Куёвхўжа” қишлоқларидан жами 70 га яқин аҳоли иштирок этди. Фуқароларга уларни қизиқтирган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Уларнинг мурожаатлари ва муаммолари эшитилди.
Тадбир давомида 30 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларига батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 20 дан ортиқ фуқароларни қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаатлари рўйхатга олинди ва бажарилиш муддатлари белгиланди.