Янгиликлар
Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Бухоро туман тибббиёт бирлашмасининг ҳуқуқий тарғибот ўтказиб бериш ҳақидаги сўровига асосан жорий йилнинг 21 май куни Бухоро туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тиббиёт ходимларига тушунтиришлар берилди. Тадбир иштирокчиларига ушбу масала бўйича қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тухтаев