Янгиликлар
Мулқ ҳуқуқи эътироф этилишида ёрдам кўрсатилди.
Бухоро тумани “Шергирон” МФЙ Чор-бакр қишлоғи 17-уйда яшовчи фуқаро Т.Ориповнинг яшаб келаётган уй-жойини ҳужжатларини кадастр хизмати томонидан расмийлаштириб берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Бухоро туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битқазилган уй-жойларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти” талабларига риоя этилмаганлиги, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузилганлиги аниқланиб қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида туман ҳокими номига тақдимнома киритилди.
Шунингдек, Бухоро вилоят “Ермулккадастр” ДК Бухоро туман филиали томонидан фуқаро Т.Ориповнинг Бухоро тумани “Шергирон” МФЙ Чор-бакр қишлоғида жойлашган умумий майдони 1500 кв.м дан иборат уй-жойининг эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ва кадастр ҳужжатлари амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда расмийлаштириб берилиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тухтаев