Янгиликлар
Ҳаракат хавфсизлиги муҳим
Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Шергирон МФЙда ўтказилган “Ҳуқуқий билимлар куни” доирасидаги сайёр қабул давомида, Бухоро шаҳар Гулбаҳор кўчаси 30-уйда истиқомат қилувчи Алишер Ҳамраев оғзаки равишда мурожаат қилиб, Бахт кўчасида автомашиналар катта тезликда ҳаракатланишини, бу эса аҳолига хусусан мактаб ва боғчага қатновчи ёш болаларга катта ноқулайлик туғдиришини, ушбу йўлда тезликни чеклаш бўйича чора кўришга амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат, вилоят ИИБ ЙХХБ ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус эксплуатация монтаж бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда жойида ўрганиб чиқилди.
Натижада мазкур қучадаги йўлда 2 дона 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгиси ўрнатилиши таъминланди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи
Абдурахимхўжа Бафаев