Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш мумкинми?


Савол:

Қайдай ҳолатларда нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш мумкин?

                                                                                             Ж.Авезова, Бухоро шаҳри.

Жавоб:

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 18-моддасига кўра нотариус қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 38-моддасига мувофиқ нотариус қўйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши мумкин:

бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;

бу ҳаракат бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;

муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;

юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;

битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.

Қонунга мувофиқ, нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисисдаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериш лозим.

 

Савол:

Нотариуснинг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилган шахсга нисбатан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қандай жавобгарлик мавжуд?

                                                                                 

                                                                                  Ё.Нарзиева, Бухоро шаҳри

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1972-моддасига мувофиқ нотариуснинг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш, шу жумладан нотариусга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этмаслик, — энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Бухоро шаҳар 13-сон ДНИ нотариуси

Ф.Сафарова