Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Маҳаллаларда "Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Жорий йилнинг 25 июнь куни Бухоро туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, ИИБ, маҳалла хайрия жамғармаси ҳамда давлат нотариал идораси натариуслари билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги катта мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва котибалари иштирокида тарғибот тадбири ташкил ўтказилди. 
Ўтказилган тадбир давомида туман адлия бўлимлари масъул ходими томонидан мамлакатимизда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилди.
   Шунингдек, тадбирда Бухоро туман давлат нотариал идораси нотариуси М.Аслонова томонидан МФЙ раисларига ишончномаларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари бўйича батафсил тушунтирилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
Тадбир тафсилотлари Бухоро вилоят телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинди.
        

 Бухоро туман адлия бўлими.