Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бино олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш шартми?


Савол:   

              Бухоро шаҳридан бино сотиб олмоқчиман. Сотиб олаётган биномни олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашим шартми?

                                                                                                          М.Шарапов, Бухоро шаҳри.

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига 2019 йил 20 мартда киритилган ўзгартиришларга мувофиқ биноларни, яъни нотурар жойларни олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, яъни сотувчи ва сотиб олувчи томонидан оддий ёзма шаклда шартнома расмийлаштирилиши мумкин ва у давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради.

Аммо бу нотариал тасдиқлаш мумкин эмас деган хулосани келтириб чиқармаслиги керак, тарафларнинг хохишларига кўра ушбу турдаги шартномалар нотариал тартибда расмийлаштирилиши ҳам мумкин.

 

Савол:

            Сотиб олинган кўчмас мулккни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

                                                                                                          З.Файзиева, Бухоро шаҳри.

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаолик кокдексининг 481-моддасига кўра кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5490-сонли Фармонига асосан кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги, шу жумладан, ушбу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши, шунингдек, улар билан тузилган битимлар ҳақидаги ахборот маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат нотариал идоралари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, бошқа ваколатли органлар томонидан «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органларига тегишли хатти-ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб бир кун муддатда ахборот-коммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши ва «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органлари олинган ахборотга асосан кўчмас мулкка бўлган тегишли ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

 

Саволларга Бухоро шаҳар 1-сон ДНИ катта нотариуси  Д.Бозорова жавоб берди.