Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди


“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (https://regulation.gov.uz/ru/document/4340) кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (https://regulation.gov.uz/ru/document/4340) кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги янгиликлар назарда тутилмоқда:

1) Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда;

2) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётга мувофиқ ҳолда ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, очиқлик ва шаффофлик каби янги принциплари назарда тутилмоқда;

3) Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, пул-кредит сиёсати; ижтимоий, маданий-гуманитар, экология; ҳудудларни ривожлантириш; ташқи сиёсат; инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият; ахборот технологиялари ва коммуникациялари; жамоат тартибини сақлаш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ваколатлари белгилаб берилмоқда;

4) Ҳукумат фаолиятини ташкил этишнинг янги иш услублари, шу жумладан, ҳудудларда Вазирлар Маҳкамасининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби назарда тутилмоқда;

5) Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзоларининг ваколатлари ва жавобгарлиги, шунингдек, уларни лавозимга тайинлаш 
ва озод этиш тартиби белгиланмоқда;

6) Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатларининг хусусиятлари белгилаб берилмоқда;

7) Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш тартиби, Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар рўйхати мустаҳкамланмоқда;

8) Ҳукумат аъзолари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимояси кафолатлари белгиланмоқда;

9) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, хусусан, Ҳукумат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби белгиланмоқда.

Юқоридаги қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан:

– Вазирлар Маҳкамаси ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги, самарали усуллари ва замонавий механизмлари жорий этилади;

– Ҳукумат аъзоларининг давлат сиёсати амалга оширилиши ва бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун шахсий масъулияти оширилади;

– Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ ва соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган ҳолда, унинг ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича жавобгарлиги кучайтирилади;

– ушбу муносабатларни тартибга солувчи турли даражадаги қонун ҳужжатлари тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунда мужассамлашади;

– соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлиши таъминланади.( http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/97976/)