Янгиликлар
Бепул юридик ёрдам тизими такомиллаштирилади.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига https://regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/uz/document/4329) жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Лойиҳага асосан:
- бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ягона тизим;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноий суд ишини юритиш билан бирга маъмурий ва фуқаролик ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
- бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган шахслар тоифалари ҳамда бундай ёрдамни кўрсатиш шартлари;
- бепул юридик ёрдам турлари, шакллари ва амалга ошириш усуллари;
- давлат ҳисобидан жалб қилинган адвокатларнинг фаолияти натижадорлиги ва сифатини баҳолаш;
- адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик клиника ва бошқа субъектлар томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тартиби назарда тутилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Lotin alifbosida o‘qing
(https://t.me/huquqiyaxborot_lotin/325)
Каналга уланиш https://t.me/huquqiyaxborot