Янгиликлар
Китоб – эзгулик, садоқат ва меҳр-оқибат элчиси.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Китоб мутолаа қилиш инсонларни эзгуликка, меҳр-оқибатга даъват этади, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтиради. Ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини камол топтиришнинг энг муҳим воситаси бу - китобдир.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан ҳам ихтиёрийлик асосида бу борадаги хайрия ишларда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Жумладан, Бухоро шаҳар 13-сон ДНИ нотариуси Сафарова Феруза ва 9-сон ДНИ нотариуси Шеров Эркинлар томонидан Бухоро шаҳридаги 32-сон “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига 50 та китоб ҳамда мактабда фойдаланишлари учун ўқув қуроллари топширилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.