Янгиликлар
САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА !
Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йил 13 сентябрь куни Вобкент туманининг Ҳавлогарон МФЙ ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул давомида фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг 20 га яқин мурожаатлари қабул қилинди.
Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларга республикамизда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, айниқда Давлатимиз Раҳбари томонидан хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Бундан ташқари, “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга ташриф буюриб, уларнинг фикр ва таклифлари ҳамда фаолиятида юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.