Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Бухорода “Street Law” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари давом этомоқда.


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Мазкур Қарор ва Фармон талабларидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари мақсадида, Адлия вазирлиги ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида шу кунларда “Street law”(кўча ҳуқуқи, оддий ҳуқуқ) лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Бухоро вилояти юридик коллежи ва бошқарма вакилларидан иборат кўнгиллилар (волонтер) гуруҳини шакллантирилиб, улар томонидан кенг қатламли аҳолига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни эрта тонгдан Бухоро шаҳридаги йўловчи ташиш транспорти бўлмиш “Алихан транс” МЧЖ ҳамкорлигида кун давомида турли йўналишдаги автобусларда халққа бир неча турдаги, хусусан адлия вазирлигининг телеграмм каналидаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига уланиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” портали ва “Мадад” муассасаси ҳақидаги, шунингдек, “Йўл қоидаси –умр фойдаси”, “Тўғри йўлни танла, бир марта ҳам татиб кўрма”, “Фирибгар алдовига учма” ва бошқа шу каби 600 дан ортиқ флаер ва буклетлардан фойдаланган ҳолда «Street law» лойиҳаси амалга оширилди.

Тарқатилган буклетлар аҳолининг кундалик ҳаётида кўп учрайдиган ҳуқуқий масалалар юзасидан тайёрланиб, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилди.

 Адлия вазирлигининг телеграм ижтимоий тармоғида “Ҳуқуқий ахборот” канали ташкил этилгандан қисқа вақтда обуначилари сони 180 минг нафардан ошганлиги халқимизнинг ҳуқуқий ахборот олишга эҳтиёжи катталигидан далолат беради.