Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сайёр қабул: мурожаатлар ечими!


Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 21 сентябрь куни Пешку туманининг Туркистон МФЙ ҳудудида фуқаролар сайёр қабул қилинди. Сайёр қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорларга республикамизда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, айниқда Давлатимиз Раҳбари томонидан хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан очиқ мулоқот олиб борилди. Бундан ташқари, “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик субъектларининг фикр ва таклифлари ҳамда фаолиятида юзага келаётган муаммолари муҳокама қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул давомида фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг жами 12 та мурожаатлари назоратга олиниб, кўриб чиқиш учун қабул қилинди.