Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сайёр қабул давом этмоқда!


Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йил 27 сентябрь куни Когон туманининг Ҳукуматобод МФЙ ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорларга республикамизда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, айниқда Давлатимиз Раҳбари томонидан хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рўзиев томонидан фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган ва бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги пахта йиғим теримида иштирок этаётган 150 нафар фуқароларга 150 қоп арзон нархдаги ун маҳсулоти тарқатилиши таъминланди.