Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сайёр қабул: чекка ҳудудлардаги муаммоларини ҳал этишнинг энг самарали усули.


Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ромитан туманининг Тарнаут МФЙ ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорларга республикамизда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, айниқда Давлатимиз Раҳбари томонидан хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ш.Тойиров томонидан фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларга бир қатор ҳуқуқий саволларига тушунтириш берилиб, ўрганиш талаб этиладиган бир қатор ижтимоий тоифадаги масалалар юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.