Янгиликлар
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан М А Ъ Л У М О Т
Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.
Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан 1289 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 914 таси ҳал этилган.
Ҳал этилган мурожаатлардан 509 та мурожаат ёки 56 фоизи қаноатлантирилган, 405 та мурожаат юзасидан мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 95 та мурожаат эса тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 190 та мурожаат туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 65 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 63 таси ҳал этилган.
Ҳал этилган мурожаатлардан 25 таси (40 фоизи) қаноатлантирилган, 38 таси (60 фоизи) бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган.
Бошқарма раҳбариятининг шахсий қабулларида 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 73 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Шунингдек, бошқарма раҳбариятининг 2019 йил II ярим йиллигида туманларнинг чекка ҳудудларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган бўлиб, мазкур жадвалга асосан жорий йилнинг 21 август куни Бухоро туманидаги “Сўфикоргар” МФЙ, 24 август куни Вобкент туманидаги “Косари” МФЙ, 27 август куни Қоровулбозор туман “Бўзачи” МФЙ, 13 сентябрь куни Вобкент туманидаги Ҳавлагарон МФЙ, 14 сентябрь куни Шофиркон туманидаги Жўйработ МФЙ, 21 сентябрь куни Пешку туманидаги “Туркистон” МФЙ, 27 сентябрь куни Когон туманидаги “Ҳукуматобод” МФЙ, 28 сентябрь куни Ромитан туманидаги “Тарнаут” МФЙ ҳудудларида бошқарма раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди.
Мазкур сайёр қабуллар жараёнида жами 185 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 65 та мурожаат қаноатлантирилди, 109 та марожаат бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 5 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотга кўриб чиқиш учун юборилди.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.
III. Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 637 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 344 таси ҳал этилган бўлиб, 221 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 64 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 21 тақдимнома, 25 даъво аризаси, 10 та маъмурий таклиф киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 24 нафар ходим интизомий, 10 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 432 956 833 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 4 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси масалалари юзасидан, меҳнат низолари юзасидан ва уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан кўплигини кўрсатди.
2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами
245 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
178 таси ҳал этилган бўлиб, 90 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 51 % ни ташкил қилади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 10 та тақдимнома, 9 та огоҳнома киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 24 нафар ходим интизомий, 10 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 432 956 833 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 4 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Мазкур соҳадаги таҳлил ҳам мурожаатларнинг уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, банк фаолияти ва солиқ соҳасига оид масалаларда кўплигини намоён этди.
3. Нотариат ва адвокатура органлари соҳасида.
Нотариат ва адвокатура органлари соҳасида жами 263 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 192 таси нотариат соҳасида, 57 таси адвокатура ва 14 таси бошқа соҳаларда ҳисобланади.
IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб натижалари бўйича:
Шикоятлар бўйича: 2019 йил 9 ойи давомида жами 2196 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 2115 таси ҳал этилган, 1845 таси (87 %) қаноатлантирилган, 270 тасига (13%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 40 та мурожаат тааллуқлиги бўйича бошқа идораларга юборилган.
Энг кўп шикоятлар меҳнат низолари, уй-жой масаласи, солиқ соҳасига оид, ерга доир ва ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан келиб тушган.
Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича: 2019 йил 9 ойи давомида жами 1671 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 1504 та мурожаат ҳал этилган. Ҳал этилган мурожаатларнинг 1173 таси (80 %) қаноатлантирилган, 331 (20 %) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 103 та мурожаат тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 3432 та мурожаат қайд қилинган, 1293 таси шахсий қабул пайтида, 2139 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.
Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 3193 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 2747 таси (86 %) қаноатлантирилган, 446 тасига (14 %) тушунтириш берилган, 135 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 3 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан, 53 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 281 тақдимнома, 1 та огоҳнома киритилган. Бундан ташқари фуқаро манфаатида 3 млрд. 935 млн. 785 минг сўм миқдоридаги 775 та даъво аризаси тегишли судларга киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижасида 51 нафар ходим интизомий, 45 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган 5 млрд 849 млн. 464 минг 241 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 29 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил
ишлари бўлими