Янгиликлар
Сайловда муддатидан олдин овоз бериш муддатлари ҳақида тушунча берсангиз?
Савол: Ўзим Бухоро шаҳрида яшайман, яқинда даволаниш учун чет элга бормоқчиман. Декабрь ойида ўтказиладиган сайловларда қатнаша олмаслигим мумкин. Шунинг учун менга сайловга муддатидан олдин овоз бериш ҳақида маълумот берсангиз?
Бухоро шаҳри, С.Зоирова
Жавоб: Сайлов қонунчилигига биноан муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.
Савол: 28. Сайлаш ҳуқуқи неча ёшдан бошланади ва кимлар сайлаш ҳуқуқига эга эмас?
Когон туман, Бобоқулов З
Жавоб: Сайлов қонунчилигига асосан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар ва оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайлаш ҳуқуқига эга эмас.
Саволларга Бухоро вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ф.Мукумов жавоб берди.