Янгиликлар
22
Э Ъ Л О Н
Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан 2019 йил 23 октябрь куни Когон шаҳри Туркистон маҳалла фуқаролар йиғинида жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабул қилиш куни белгиланган.
Сайёр қабул Когон шаҳри Маданият кўчаси 2-уй манизилида жойлашган Туркистон маҳалла фуқаролар йиғини биносида 2019 йил 23 октябрь куни соат 11:00 дан 13:00 гача бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 0 (365) 552-24-84, 223-06-24