Янгиликлар
Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларида адлия бошқармасининг сайёр қабуллари давом этмоқда.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2019 йил 2-ярим йиллигида туман(шаҳар)ларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ жорий йил 23 октябрь куни Когон шаҳрининг Туркистон маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда Когон шаҳрининг Туркистон, Бухорои Шариф, Фурқат, А.Қодирий маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан жами 70 га яқин фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Тойиров томонидан ҳудуд аҳолиси билан уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқот олиб борди.
70 дан ортиқ фуқароларни қамраб олган мазкур сайёр қабулда адлия ходимлари томонидан сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қарори билан тасдиқланган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Фармонларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тавсия қилиниб, буклет ва флаерлар тарқатилди.
Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими