Янгиликлар
Ҳар бир мурожаат адлия ходимлари эътиборида!
Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рўзиев томонидан Шофиркон туман, Бобоато МФЙ ҳудудида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Фуқароларга қулайлик яратган ҳолда пахта далаларининг ўзида аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларни жойида ҳал этиш мақсадида улар билан манзилли учрашувлар ўтказилди.
Тадбир давомида аҳолига янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари хусусан, меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, сайлов ва бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
100 га яқин аҳоли қатнашган мазкур сайёр қабул давомида фуқароларга турли масалалар юзасидан берилган саволларга жавоблар берилиб, уларнинг 5 та мурожаати жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
Бундан ташқари тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий мавзуларда тайёрланган 10 турдаги 100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига уланиш тавсия қилинди.
Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими