Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурига асосан ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.


Адлия органлари тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда адлия органлари фаолияти юзасидан кенг жамоатчиликка ахборотлар беришга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурига кўра жорий йилнинг 1 ноябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, тадбиркор аёллар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги идоралар томонидан амалга оширилган ишлар, келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ахборот берилди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда 60 га яқин сайёр қабуллар ўтказилганлиги, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 5 158 та мурожаатларни кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг 73 фоизи қаноатлантирилганлиги, фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида тегишли судларга жами 5 млрд. 685 млн дан ортиқ сўмлик 1 236 та даъво аризалари киритилиб, уларнинг 5 млрд. дан ортиқ сўмлик 1 137 та даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилганлиги ҳақида ҳамда бошқарманинг ҳар бир бўлимларининг ҳисобот даврида олиб борган ишлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, ҳисоботда ҳукумат топшириғига асосан вилоятда фаолият кўрсатаётган 43 та давлат нотариал нотариуслари вилоятдаги 540 та маҳаллага бириктирилган бўлиб, улар хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар ўртасида ерга, унга эгалик, ворислик ва мерос ҳуқуқи юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб борилаётганлиги, ҳозирги кунга қадар мазкур учрашувларда давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 2 400 дан ортиқ нотариал ҳаракат сайёр тартибда расмийлаштирилганлиги, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтган давр мобайнида 13925 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 2 346 таси ОАВ орқали, 11579 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот шундан (2293 та маъруза, 1508 та давра суҳбати, 620 марта семинар, 3 та конференция ва 7155 та уйма-уй юриб) ўтказилган тадбирларни ташкил этилганлиги ҳақида ОАВ вакиллари ҳамда жамоятчилик хабардор қилинди.

Бундан ташқари матбуот анжуманида жорий йил юртимизда муҳим сиёсий жараёнлар йили эканлиги, яъни 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, шунингдек Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича ҳам тўхталиб, тадбир иштирокчиларига адлия бошқармасининг масъул ходими томонидан сайлов кодекси мазмун-моҳиятини тушунтирилиб, тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Анжуман "Истиқлол-ТВ" телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинди. 





 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.