Янгиликлар
Сайёр қабуллар давом этмоқда
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.
Хусусан, адлия ходимларининг мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг адлия идораларига нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда.
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рўзиев томонидан аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечимини топишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қоракўл туман Қоракўл МФЙда сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 100 га яқин фуқаролар иштирок этди, тадбир давомида адлия ходимлари томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва сайлов жараёни юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида фуқаролардан таълим соҳасидаги муаммолар, иш ҳақи ҳамда меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан, мансабдор шахсларнинг ҳаракатсизлиги ва бошқа масалалар юзасидан жами 15 та мурожаат қабул қилиб олинди.
Мухтасар айтганда мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда айрим масалалар юзасидан фуқароларга имкон даражасида ўша куннинг ўзидаёқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича тегишли ходимларга топшириқлар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.