Янгиликлар
Бухоро вилоятида “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Адлия вазири томонидан тасдиқланган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган Ўзбекистон Республикасида “Бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳа”сини ишлаб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Бухоро вилоятидаги тадбиркорлар, асосан экспорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил этилди.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат қонунчилигини либераллаштириш, шу жумладан экпортёрларнинг фаолиятини яна такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлашдан иборат.
Тадбир Бухоро вилоят Давлат хизматлари биносида ўтказилиб, Адлия вазирлигининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маъруза қилиниб, соҳага доир қонун ҳужжатларидаги янгиликлар хусусида маълумотлар берилиб, тадбиркорлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
Учрашувда Бухоро вилоятида фаолият юритувчи 100 га яқин тадбиркорлик субъектларининг вакиллари иштирок этишиб, улар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди.
Шунингдек, тадбирда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг рўйхатини кенгайтириш ва “Якка тартибдаги тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тадбиркорларнинг фикр мулоҳазалари келгусида ушбу соҳани ривожлантиришда инобатга олиниши тўғрисида фикрлар билдирилиб, билдирилган таклифлар кўриб чиқиш учун белгилаб олинди.
Тадбир маҳаллий телеканал орқали тасвирга олинди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими