Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Бухоро вилояти юридик коллежида сайлов қонунчилиги ва “Энг иқтидорли ўқувчи” танлови юзасидан ёшлар билан учрашув


Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Бухоро вилояти юридик коллежида давлат ва жамиятга етук, ёш ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳияда тарбиялаш ҳамда уларга ўз иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этишга имконият яратиш, ўқувчиларда ватанпарварлик ва фидоийлик фазилатлари, жамоатчилик қобилиятини қарор топтириш, илм-фанга иштиёқ ва юрт келажагига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари ўртасида “Энг иқтидорли ўқувчи” танлови талабларини тушунтириш юзасидан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан танловнинг ўтказиш тартиби, мақсади ва танловнинг босқичлари, шунингдек жорий йил 22 декабрда сайловлар бўлиб ўтиши муносабати билан сайлов кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Бундан ташқари, коллеж ўқувчилари ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан тезкор савол-жавоб ўтказилиб, саволларга тез ва тўлиқ жавоб берган ўқувчилар тақдирландилар.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар диққатига адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Ҳуқуқ билимдони” танловининг видеоролиги қўйилиб, ушбу танловда иштирок этишлари тавсия қилинди.

                                                                                             





                                                                                              Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.