Янгиликлар
08
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари учун Сайлов қонунчилиги юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва қонунчиликдаги янгиликларни ижрочилар ва аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида жорий йилнинг 8 ноябрь куни Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ходимлари учун "Сайлов-демократия кўзгуси" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов томонидан тадбир иштирокчиларига Сайлов кодексининг аҳамияти ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, сайлов жараёни юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, вилоятда ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида Бухоро вилоят адлия бошқармаси билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилаётганлиги муносабати билан Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига "Ташаккурнома" билдирилди.