Янгиликлар
08
Мурожаат ҳал этилди
Бухоро туман адлия бўлимига Бухоро туман "Гулшанобод" МФЙ "Урганжиён" қишлоғида яшовчи фуқаро З.Бузрукова ўзи яшаб турган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўлим томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатида Бухоро туман маъмурий судига даъво аризаси киритилиб, Бухоро туман маъмурий судининг 25.10.2019 йилдаги қарорига асосан фуқаро манфаатида Бухоро туман ҳокимлиги ҳузуридаги кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман комиссияси ва Бухоро туман қурилиши бўлимига нисбатан мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари устидан шикоят тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими