Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Бухорода "Ҳуқуқий билимлар куни" акцияси


Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилиб, ҳар йили анъанага айланган «Ҳуқуқий билимлар куни» акцияси жорий йилнинг 9 ноябрь куни Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди.

Мазкур акция аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини юксалтириш, шунингдек қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига оддий халқчил тилда етказиш мақсадида вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар марказларининг аҳоли гавжум бўлган жойларида ташкил этилди.

Флешмобда фуқароларга ҳудудий адлия органлари ва адлия бўлимлари ходимлари ҳамда нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шу куни адлия бошқарма раҳбарияти ҳам тадбирда иштирок этиб, фуқаролар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларни қийнаётган масалалар хусусида ҳуқуқий маслаҳатлар ва тавсиялар берди, айрим кўриб чиқилиши назарда тутилган мурожаатлар кўриб чиқиш учун  назоратга олинди.

Тадбирда хусусан жорий йилнинг 22 декабр куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, шунингдек Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича ҳам алоҳида тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилиб, тадбирларда сайлов кодекси юзасидан тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Шунингдек тадбирларда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда етказишга асосий эътибор қаратилди. 

Акция доирасида вилоят бўйича 2 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди. Тадбир давомида аҳолига сайлов қонунчилиги, интеллектуал мулк, уй-жой, оила, тадбиркорлик, бола ҳуқуқлари, меҳнат ва таълим қонунчилигига оид ва бошқа соҳаларга оид 200 дан ортиқ ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, 1 500 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот материаллари бепул тарқатилди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” вилоят бўйлаб жами 13 та шаҳар ва туманларни жалб қилинган ҳолда марказлаштирилган ҳолда 6 та ҳудудда ўтказилди.

Фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун флешмоб доирасида тестлар, викториналар, савол-жавблар ва ҳуқуқий тарғиботга доир бошқа акциялар ташкил этилди.

Хусусан, фуқаролар томонидан 150дан ортиқ ҳуқуқий тестлар ечилиб, 100га яқин фаол иштирокчилар турли хилдаги совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда адлия ходимлари томонидан "Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида "Тадбиркор фаолиятига аралашма" шиори остида тадбир иштирокчиларига соҳага оид қонунчиликдан тушунтиришлар бериб ўтилди.

 




 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими