Янгиликлар
Сайлов - демократия кўзгуси!
Бухоро вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Концепцияси асосида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида Бухоро вилоят мудофаа бошқармасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини сайловга оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида "Сайлов - демократия кўзгуси" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашувда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг аҳамияти ҳамда ушбу кодексдаги янгиликлар ва сайлов ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.