Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Юридик хизмат ходимлари мартаба даражалари билан тақдирланди


Президентимизнинг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий адлия органлари юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Бунда Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштиришда ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажараётган юридик хизматларнинг ходимларини рағбатлантириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 31 октябрь куни адлия вазирининг буйруғига асосан қуйида кўрсатилган шахслар махсус унвон-мартаба даражалари билан тақдирланди:

“2-даражали адлия маслаҳатчиси”- махсус унвон-мартаба даражаси билан:

Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти – Икромов Ашур Чориевич.

“3-даражали адлия маслаҳатчиси” - махсус унвон-мартаба даражаси билан:

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қоровулбозор туман бўлими бош юрисконсульти – Болтаев Акмал Жонпулатович.

“1-даражали юрист” махсус унвон-мартаба даражаси билан

Бухоро вилояти Қоракўл “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи юрисконсульти – Имомов Бахтиёр Рахмонович;

“2-даражали юрист” - махсус унвон-мартаба даражаси билан

Бухоро вилояти Вобкент туман маданият бўлими юрисконсульти – Рахманов Ахмат Шамсиевич

“3-даражали юрист” - махсус унвон-мартаба даражаси билан:

Бухоро вилояти Вобкент туман давлат солиқ инспекцияси бош юрисконсульти – Мингбоев Анвар Ахматович.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шофиркон туман бўлими юрисконсульти – Муминов Нарзиллобек Искандарович

Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи юрисконсульти – Рахматов Алишер Ҳамидович

Бухоро вилояти Жондор туман давлат солиқ инспекцияси бош юрисконсульти – Соибов Ҳафиз Мавланович

Бухоро вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Пешку тумани филиали юрисконсульти – Халимов Шуҳрат Фаттоевич

Бухоро вилоят Қоровулбозор туман халқ таълими бўлими юрисконсульти – Халимов Шуҳрат Фаттоевич

Эндиликда юқорида кўрсатилган мартаба даражаси билан тақдирланган ҳуқуқшуносларга мартаба даражаси учун қўшимча ҳақ тўлаб борилади.

Махсус унвон-мартаба даражалари бериш бўйича тантанали маросимда бошқарма раҳбарияти томонидан юридик хизмат ходимларига қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашдек масъулиятли ва шарафли ишларида муваффақиятлар ва улкан зафарлар тиладилар.