Янгиликлар
Сайлов қонунчилиги – сайловчиларга тушунтирилди.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш, Сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонликни ошириш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини янада юксалтириш мақсадида Бухоро муҳандислик ва технология институтининг педогог ходимлари ва талабалари учун тарғибот тадбири ўтказилди.
250 дан ортиқ педогог ва ёшларни қамраб олган мазкур тадбирда адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, “Сайлов кодекси”нинг мазмун-моҳияти, жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сиёсий жараён яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар, Коррупция ва унинг иллатларига қарши курашиш соҳасида қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Коррупция ва жамият” номли иншолар танловининг иккинчи босқич ғолиблари Турдимаратова Дилором ҳамда Ҳамидова Зариналар фахрли ўринларни эгаллаганликлари туфайли адлия бошқармасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир якунида бошқарма ходимлари томонидан иштирокчиларга Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳуқуқ билимдони” танловида иштирок этиш тартиби, танлов босқичлари тўғрисида маълумот бериб ўтилди.