Янгиликлар
Сизнинг сайлов ҳуқуқингиз!
Бухоро вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Концепцияси асосида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида Бухоро вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида ташкилот ходимларининг сайловга оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида "Сизнинг сайлов ҳуқуқингиз" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг аҳамияти ҳамда унинг мазмуни моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга сайлов қонунчилиги ва бошқа соҳаларга оид 50 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди.