Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Келажакка коррупциясиз қадам ташлайдик.


   Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

    Жумладан, 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилди.  

  Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатдир.

   Шунингдек, қонунда коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари ҳам ўз ифодасини топган. Чунки ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган, ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2019 йил 14 октябрда “Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори имзоланиб, жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ёшлар онгида коррупцияга қарши иммунитетни кучайтириш мақсадида иншолар танлови ўтказилиши белгиланди.

Мазкур танлов талабларига кўра, Республиканинг бошқа вилоятлари каби Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарлардаги умумий ўрта таълим мактаблари, лицей ва коллежлар ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳам “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танловининг биринчи ва иккинчи босқичлари ўтказилиб, биринчи ва иккинчи босқич якунларига кўра 6 нафар иштирокчи республика босқичига ўтди.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси биносида иншолар танловининг учинчи босқичи бўлиб ўтди.

Бу сафар иншолар танловининг иккинчи босқич ғолибларидан 6 нафар иштирокчи томонидан учинчи босқичда “Коррупция ва келажак” мавзусида иншоларни ёзилди.

  

                   Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.