Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Мурожаат ҳал этилди


Ғиждувон туман, Обод МФЙ, Оқрабод қишлоғида яшовчи фуқаро М.Турсунов унга Вобкент туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан иш вақти давомида олган жароҳати учун моддий зарар қопланиб берилмаганлигидан норози бўлиб, унга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам сўраб, Вобкент туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Ўрганиш натижасида, мурожаат муаллифи Вобкент туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг 01.12.2018 йилдаги 231-сонли буйруғига асосан меҳнат таътилига чиқарилганлиги, билдиришнома асосида мактаб директорининг 10.12.2018 йилдаги 245/1-сонли буйруғига асосан Бухоро шаҳрида Олимпия захиралари спорт коллежида бўладиган футбол мусобақасига юборилганлиги бироқ мурожаат муаллифи меҳнат таътилидан чақириб олинмаганлиги, мусобақа давомида фуқаро М.Турсунов чап оёғидан тан жарохати олганлиги ва Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилганлиги аниқланди ва Вобкент туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома ҳамда ФИБ Пешку туманлараро судига фуқаро манфаатида моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича даъво ариза киритилди.

ФИБ Пешку туманлараро суди ҳал қилув қарорига асосан М.Турсуновнинг фойдасига 7 679 000  сўм етказилган моддий зарар ва 500 000 маънавий зарар ундирилиши белгиланди.