Янгиликлар
21
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати – ҳар бир фуқаронинг тенг сайлов ҳуқуқи кафолати
Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш иш унумдорлигига олиб келиши билан бирга, инсонлар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, ривожланган мамлакатлар давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларидан унумли тарзда фойдаланиб келмоқдалар. 2019 йил 25 июнь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Cайлов кодекси билан ҳам давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўтказиладиган сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига биноан республика миқёсида сайловчиларнинг рўйхати электрон тарзда тузилиши белгилаб қўйилди. Мазкур электрон рўйхатни тузиш, унга ўзгартишлар киритиш ва янгилаб туриш сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ёрдамида амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, сайловчиларнинг электрон рўйхати яхлит тарзда тузилади. Шу сабаб, қонунчиликда бу рўйхат сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати деб номланади.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 14-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ҳамда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш фаолияти бўйича умумий раҳбарлик ва мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади. Бунинг маъноси шуки, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати Марказий сайлов комиссиясида сақланади. Эндиликда республикада сайловчиларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотдан ташқари, уларнинг шахси ва сайлаш ҳуқуқи учун зарур бўлган маълумотларнинг бир жойда база сифатида жамланиш имконияти мавжуд.
Бу шунчаки сайловчилар ҳақидаги маълумотлар базаси эмас, балки сайловнинг тенглик прицпини таъминлашга хизмат қиладиган восита ҳамдир. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 117-моддасига биноан “Ҳар бир сайловчи бир овозга эга” тамойилини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати орқали фуқароларнинг фақат бир маротаба овоз берганликларини назоратга олиш имконияти мавжуд бўлади.
Сайлов кодексининг 28-моддасига кўра, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати давлат ахборот ресурси бўлиб, у ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ тузилади. Мазкур рўйхатда сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборот акс эттирилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати сайлов арафасида эмас, балки сайловдан сайловгача бўлган даврда тегишли давлат органларининг ахборотига асосан шакллантирилади ҳамда янгилаб турилади.
Сайлов эълон қилингач эса, тегишли участка сайлов комиссиялари томонидан аниқлаштирилади. Шу мақсадда, участка сайлов комиссияси тузилгач уч кун ичида комиссия сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида тақсимланган мазкур участкага мансуб бўлган сайловчиларининг дастлабки рўйхатини олади. Участка сайлов комиссияси аъзолари сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимига кириш ҳуқуқини олиш учун округ сайлов комиссиясига мурожаат қилади. Участка сайлов комиссиясининг масъул аъзоси тизимга кириб, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан сайлов участкасига кирувчи сайловчилар рўйхатининг дастлабки вариантини юклаб олади. Яъни, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати барча сайлов участкалар кесимида тегишли участка комиссияларига онлайн тарзда етказилади. Шундай бўлса-да, ҳар бир участка сайлов комиссияси участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан рўйхатга аниқлик киритади.
Қонунга мувофиқ сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Маълумки, тегишли вакиллик органларига сайлов ҳар беш йилда ўтказилади. Бу вақт оралиғида фуқаролар бир жойдан иккинчи жойга кўчишлари мумкин. Бу, ўзнавбатида, сайловчилар рўйхатига ҳам таъсир кўрсатади. Шу боис, сайловчиларнинг рўйхатига аниқлик киритиш муҳим аҳамиятга эга. Сайлов комиссиялари аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича сайловчининг сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзилига оид тузатишлар қилиб, сайловчилар рўйхатларига ўзгартишлар киритиши мумкин.
Участка комиссиясининг сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан ишлашга масъул аъзоси ўзгартириш керак бўлган сайловчининг жисмоний шахслар индентификация рақами ёки паспорт маълумотларининг киритган ҳолда сайловчини қайси сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилганини аниқлайди ва сайловчининг маълумотлари бўйича рўйхатга тегишли ўзгартиришларни киритади. Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилган тақдирда, доимий яшайдиган участка сайлов комиссиясига унинг сайловчилар рўйхатидан чиқариб, бошқа жойда рўйхатга олинганлиги ҳақидаги хабарнома сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими орқали автоматик тарзда юборилади. Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар томонидан муддатидан олдин олдин овоз бериш амалга оширилганда, участка сайлов комиссияси ушбу фуқароларни сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига сайловда иштирок этганини белгилаб қўяди.
Сайловчилар рўйхатининг тўғри тўлдирилгани уларнинг сайлов ҳуқуқларига бевосита дахл қилгани сабабли фуқароларга участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати билан танишиш, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти таъминланади.
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга ўн беш кун қолганида, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган участкаларда эса сайловга уч кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Сайловчилар рўйхатларига ўзгартишлар киритиш сайловга уч кун қолганда тўхтатилади. Бироқ, бу сайловчилар рўйхатига турли сабабларга кўра киритилмай қолган фуқаролар сайлов ҳуқуқини амалга оширолмай қолишини англатмайди. Овоз бериш куни бирон-бир сабаб билан сайловчилар рўйхатига кирмай қолган сайловчилар шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сйловчилар рўйхати иловасига киритилади. Бунда, участка сайлов комиссияси сайловчини қайси участка сайлов комиссиясига тегишлилилигини аниқлйди ва тегишли участка сайлов комиссиясига сайловчи ушбу сайлов участкасида овоз берганлиги ҳақида алоқа воситасилари орқали хабар беради. Бунда хабардор қилинган участка сайлов комиссияси ушбу сайловчи бошқа сайлов участкасида овоз берганлиги ҳақидаги маълумотни сайловчилар рўйхатига киритади.
Қайд этиш лозимки, сайлов куни сайлов участкаларида сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан олинган сайловчилар рўйхатларидан фойдаланилади. Сир эмаски, бундай тизим ўрнатилмасидан аввал бир сайловчининг ҳам доимий рўйхатда, ҳам вақтинча рўйхатда турган жойидан туриб овоз бериш ҳолатлари кузатилган. Бу фуқароларнинг тенг сайлов ҳуқуқи, яъни сайловда битта овозга эга эканиликлари борасидаги тамойилнинг бузилишига олиб келади. Шунингдек, бу ўз-ўзидан номзодлар тўплаган овозлар сонига дахл этмай қолмайди.
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатининг жорий этилгани эса фуқароларгага ҳар томонлама қулайлик яратади. Сайловчилар рўйхатига киритилмай қолган фуқаро овоз бериш куниёқ сайловчилар рўйхатига киритилиш имконига эга бўлди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати фуқароларнинг тенг сайлов ҳуқуқи принципини рўёбга чиқариб, 2019 йил декабрь ойида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси хамда Халк депутатлари вилоят, туман (шахар) Кенгашлари депутатлари сайловида фуқароларимизга давлат бошқарувида сайлов орқали иштирок этишдек сиёсий ҳуқуқларидан тўсқинликсиз фойдаланиш имкониятини яратиб бер
Вобкент туман адлия булими бошлиги,
3-даражали юрист Ж.Кандов