Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайёр қабул: Мурожаат, ечим ва самара


Когон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 21 октябрь куни “Нефтгазқурилиштаъмир” 2-сон қурилиш монтаж бошқармаси унитар корхонаси хохимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вактида тўланиши ҳамда уларни муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни ишчи-ҳодимлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган сайёр қабул тадбири давомида Ғиждувон тумани, Қорахони МФЙ, Қорахони қишлоғида яшовчи фуқаро Қурбонов Ғайбулло Нарзуллоевич ва яна 24 нафар ишчи-ходимлар “Нефтгазқурилиштаъмир” 2-сон қурилиш монтаж бошқармаси унитар корхонаси томонидан июнь-сентябрь ойлари иш ҳақлари тўланмаётганлиги, ушбу корхонадан иш ҳақларини ундириш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаат қилганлар.

Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам "Нефтгазқурилиштаъмир" АЖ 2-сон қурилиш монтаж унитар корхонаси томонидан томонидан ишчи-хизматчиларнинг 350 000 000 (уч юз эллик миллион) сўм миқдордаги ойлик иш ҳақи тўланмаганлигини аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга кўра, "Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ 2-сон қурилиш монтаж бошқармаси унитар корхонасига мазкур иш ҳақи тўловларини тўлаб бериш, қонунбузилиш ҳолатини бартараф қилиш бўйича 2019 йилнинг 21 октябрь куни 20-23/3/380-сонли тақдимнома киритилган. 

Бироқ корхона раҳбарияти томонидан ойлик иш ҳақи тўловлари тўлаб бериш чоралари кўрилмаганлиги сабабли, адлия бўлими томонидан ФИБ Когон туманлараро судига фуқароларнинг Ойлик иш ҳақини ундириш бўйича ариза киритилди.

ФИБ Когон туманлараро судининг 2-2002-1901/4056-сонли суд буйруғига асосан Когон туман адлия бўлимининг Ойлик иш ҳақини ундириш юзадан киритган аризаси қаноатлантирилиб, ойлик иш ҳақилари қарздор "Нефтгазқурилиштаъмир" АЖ 2-сон қурилиш монтаж унитар корхонасидан ундирилиши белгиланди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов