Янгиликлар
Чекка ҳудуддаги сайёр қабул.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Тойиров томонидан ўтказилган Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг 26 ноябрь куни навбатдаги сайёр қабул ҳам Олот туманининг Опшоқ маҳалла фуқаролари йиғини аҳолисининг бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик масалаларини ҳал этди.
Қайд этиш лозимки, қабулда иштирок этган 30 га яқин ҳудуд аҳолиси ўзларини қизиқтирган саволларга ҳуқуқий маслаҳатлар олиб адлия ходимлари томонидан бевосита халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида қилинган ташрифдан мамнун бўлишди.
Сайёр қабул давомида фуқаролардан ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича маъсул ҳодимларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига сайлов қонунчилигининг мазмун моҳиятини етказиш билан биргаликда, муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, туман ҳудудида жойлашган сайлов участкаларининг сайловга тайёргарлик жараёни кўздан кечирилиб, участка сайлов комиссия аъзоларига сайлов қонунчилиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими