Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ойлик маошлар ундирилди


Когон шаҳар Туркистон МФЙ, Саодат кўчаси 28-уй, 2-хонадонда яшовчи Соловева Светлана Анатолевна Когон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти “5-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” унитар корхонаси томонидан 2019 йил март-июль ойларида жами 6 210 600 сўмлик иш ҳақи тўлови иш берувчи томонидан тўлаб берилмаганлигини кўрсатиб, иш ҳақи тўловларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам мурожаат муаллифи ҳақ эканлиги аниқланган. Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 171-моддаси 5-бандида ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса суд буйруғи берилиши белгиланганлиги инобатга олиниб, жорий йилнинг 21 октябрь куни ФИБ Когон туманлараро судига "Иш ҳақини ундириш бўйича" ариза киритилган. 

ФИБ Когон туманлараро судининг 19.11.2019 йилдаги 2-2002-1901/4212-сонли буйруғига асосан қарздор “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти “5-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” унитар корхонасидан ундирувчи Соловева Светлана Анатолевна манфаатида ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича 6 210 600 сўм қарздорлик ундирилиши белигиланган.

Шунингдек, Когон шаҳар М.Улуғбек МФЙ, Аҳиллик кўчаси 1-уй, 20-хонадонда яшовчи Султонова Феруза Абдуллаева Когон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти “5-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” унитар корхонаси томонидан 2019 йил март-июль ойларида жами 3 151 500  сўмлик иш ҳақи тўлови иш берувчи томонидан тўлаб берилмаганлигини кўрсатиб, иш ҳақи тўловларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам мурожаат муаллифи ҳақ эканлиги аниқланган. Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 171-моддаси 5-бандида ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса суд буйруғи берилиши белгиланганлиги инобатга олиниб, жорий йилнинг 21 октябрь куни ФИБ Когон туманлараро судига "Иш ҳақини ундириш бўйича" ариза киритилган. 

ФИБ Когон туманлараро судининг 19.11.2019 йилдаги 2-2002-1901/4211-сонли буйруғига асосан қарздор “Нефтгазқурилиштаъмир” акциядорлик жамияти “5-сон Қурилиш монтаж бошқармаси” унитар корхонасидан ундирувчи Султонова Феруза Абдуллаева манфаатида ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича  3 151 500 сўм қарздорлик ундирилиши белигиланган.

                                                                                     Когон шаҳар адлия бўлими бошлиғи И.Исматов