Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Коррупциясиз соҳа


 Олий таълим тизимида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Бухоро давлат университетининг Филология факультетида педогог ва талабалар учун “Коррупциясиз соҳа” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 Ушбу тадбир давомида пелогог ва талабаларга Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729-сонли Фармони ва бошқа шу соҳадаги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

 Шунингдек тадбир давомида талабалар учун сайловга оид қонун ҳужжатлари, улардаги ўзгаришлар юзасидан ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, талабаларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик даражасини аниқлаш ҳамда уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида улар орасида блиц савол-жавоблар ўтказилди.

 Тадбир якунида талабаларга Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” (t.me/huquqiyaxborot) каналининг  аҳамияти, каналга уланиш тартиби бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.