Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси


Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида, шу жумладан, мазкур соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда интеллектуал мулкка оид қонунчиликнинг изчил ислоҳ қилинаётгани интеллектуал мулкнинг асосий категориялардан бири сифатида ривожланаётганидан далолат беради.

Шу ўринда интеллектуал мулк тушунчаси тўғрисида тўхталсам, «Интеллектуал мулк» тушунчаси дастлаб 1967 йил 14 июлдаги «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)ни ташкил этиш тўғрисида»ги Стокгольм конвенциясида илгари сурилган бўлиб, мазкур конвенция интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш билан бирга, унинг таркиби, яъни объектларини аниқлади ҳамда БИМТ фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини кўрсатиб берди.

Мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиб, жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Бухоро вилоят вилоят адлия бошқармаси, давлат хизматлари агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун жорий йилнинг 28 ноябрь куни Давлат хизматлари агентлиги биносида “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази бўлим бошлиғи Фируза Эргашева ва марказ етакчи мутахассиси Темурбек Амиркуловлар томонидан тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда интеллектуал мулк муҳофазаси, интеллектуал мулк объектлари, товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларининг ҳуқуқий муҳофазаси бўйича маърузалар қилинди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.