Янгиликлар
Фуқаронинг ҳуқуқи тикланди
Қоровулбозор туман Буюк ипак йўли кўчаси 97-уйда яшовчи фуқаро Айниса Джакереева Қоровулбозор туман Давлат санитария-эпидемилогия назорати марказида тўлиқ ставкада ишлаб келиб, 2017 йил декабрь ойида бола парваришлаш таътилига чиқиб, 2019 йил октябрь ойида ишга чиқиш юзасидан ариза ёзганлигини, бироқ мурожаати ижобий хал этилмаганлигидан норози бўлиб туман адлия бўлимига шикоят қилган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида, туман ДСЭНМ маъмурияти томонидан 11.10.2019 йилдаги 81-сонли буйруғига мувофиқ асоссиз равишда фуқаро А.Джакереева 0.75 хисса дезинфектор вазифасига ўтказилганлиги аниқланди.
Аниқланган қонунбузилишига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан туман адлия бўлими томонидан Қоровулбозор туман ДСЭНМга 15.11.2019 йилда 20-31/235-сонли тақдимнома киритилган.
Киритилган таъсир чора натижасида Қоровулбозор туман ДСЭНМнинг 28.11.2019 йилдаги 01/423-сонли жавоб хатига асосан қонунбузилиши бартараф этиш чоралари кўрилган ҳамда фуқаро А.Джакереевага 1.0 ҳисса дезинфектор вазифаси қайта тикланган.
Қоровулбозор туман адлия бўлими
бошлиғи М.Пулатов