Янгиликлар
Бухоро вилояти юридик коллежи қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади
Бухоро вилоят юридик коллежидаги бўш иш ўринлари
Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари
Номзодга қўйилган талаб:Олий маълумотли иқтисодчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ўқув бўлими услубчиси 0.5 (ярим ставка)
Номзодга қўйилган талаб:Олий маълумотига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Комендант
Фаррош
Номзодга қўйилган талаб:Ўрта махсус маълумотига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Мазкур бўш иш ўринлари учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар топширади.
танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
номзоднинг паспорт нусхаси;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
диплом (дипломдан кўчирма)ниг нотариал тасдиқланган нусхаси, олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
сўровнома;
таржимаи ҳол;
086-У шаклидаги тиббий маълумотнома;
3х4 см 2 дона фотосурат;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 18 декабргача Бухоро вилояти юридик коллежи Кадрлар бўлимига топширишлари керак.
Маълумот учун телефон:(0-365) 223-72-22, (0-365) 221-21-82