Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Коррупциясиз соҳа


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ҳамда Олий таълим тизимида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайлов қонунчилигини ва бошқа қонунчиликдаги янгиликларни тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 5 декабрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан Бухоро тиббиёт институтида педогог ва талабалар учун тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир давомида пелогог ва талабаларга масъул ходимлар томонидан "Коррупция - тараққиёт кушандаси", "Конституция - бош қомусимиз", "Янги Ўзбекистон -янги сайлов", "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзуларида маърузалар қилиниб, шу соҳадаги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек тадбир давомида талабалар билан сайловга оид қонун ҳужжатлари, улардаги ўзгаришлар юзасидан талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини аниқлаш ҳамда уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида улар орасида блиц савол-жавоблар ўтказилди ҳамда тўғри жавоб берган талабалар эсдалик совҳалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида талабаларга Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” (t.me/huquqiyaxborot) каналининг аҳамияти, каналга уланиш тартиби бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.