Шу муносабат жорий йилнинг 7 декабрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда "9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан Бухоро вилояти божхона бошқармаси биносида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2019 йилдаги ПФ-5729 сонли "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва шу соҳадаги бошқа қонун ҳужжатлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг Конуституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг аҳамияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими